Пресс-Центр

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 13 февралдаги 62-сонли қарори билан Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Давлат молиявий назорати инспекцияси ҳамда вазирликлар ва идораларнинг ички аудит хизматлари ходимлари малакасини сертификатлаш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.
Низомга асосан сертификат Ўзбекистон аудиторлар палатаси томонидан

4 йил муддатга берилади. Кейинчалик муддатсиз даврга узайтирилиши мумкин. Сертификат шахснинг ички аудит бўйича малакаси мавжудлигини тасдиқлайди ҳамда унга Инспекциянинг молиявий назорат функцияси юклатилган лавозимларда, вазирлик ва идораларнинг ички аудит хизматида фаолият юритиш имконини беради.

Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 1 августдаги “Вазирлик ва идораларнинг ички аудит хизмати тўғрисидаги намунавий низомни тасдиқлаш ҳақида” 416-сонли қарори билан тасдиқланган Низомнинг 10 ва 20 бандларида 2023 йил 1 сентябрдан бошлаб ички аудит хизматининг ходими лавозимига ички аудит бўйича миллий малака сертификатига эга бўлган шахслар қабул қилиниши, малака сертификатига эга бўлмаган шахсларнинг ички аудит хизматининг ходими лавозимига ишга қабул қилишга ҳамда уларнинг ушбу тизимларда фаолият юритишига йўл қўйилмаслиги белгиланган.

Шу муносабат билан Аудиторлар палатаси қошидаги “AUDIT FORVARD” аудиторлар тайёрлаш маркази томонидан 2023 йил 10 апрелдан бошлаб 60 соатли “Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Давлат молиявий назорати инспекцияси ҳамда вазирликлар ва идораларнинг ички аудит хизматлари ходимларини қайта тайёрлов курси” ташкил этилмоқда.

Ўқиш давомида вазирлик ва идораларда ички аудит тизими, давлат молиясини бошқариш, давлат молиявий назорати, бюджет ҳисоби ва ҳисоботи, бюджет стандартлари, IPSAS (Давлат секторида бухгалтерия ҳисобининг ҳалқаро стандартлари) мавзулари батафсил ёритилади.

Дарслар бюджет ташкилотлари бухгалтериясини юритиш соҳасида амалий ва назарий билимларга эга малакали мутахассислар томонидан ўтилади.

Мурожаат учун
телефон: 95 169 55 89;
93 183 22 88.
Телеграм : @NOU_AUDITFORWARD
Электрон почта: auditforward@mail.ru