ПАУ

ПРЕСС-РЕЛИЗ
Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 13 февралдаги 62-сонли қарори билан Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Давлат молиявий назорати инспекцияси ҳамда вазирликлар ва идораларнинг ички аудит хизматлари ходимлари малакасини сертификатлаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқланди.
Низомга асосан сертификат Ўзбекистон аудиторлар палатаси томонидан 4 йил муддатга берилади. Кейинчалик муддатсиз даврга узайтирилиши мумкин. Сертификат шахснинг ички аудит бўйича малакаси мавжудлигини тасдиқлайди ҳамда унга Инспекциянинг молиявий назорат функцияси юклатилган лавозимларда ва ички аудит хизматида фаолият юритиш имконини беради.
Ўзбекистон аудиторлар палатасининг ваколатлари белгиланди:
малака имтиҳони ва уни ўтказишни ташкил этади, шунингдек, ўзининг расмий веб-сайтига малака имтиҳонини ўтказиш санаси, вақти ва жойи тўғрисидаги ахборотни жойлаштиради; талабгор томонидан малака имтиҳонини топшириш, сертификатнинг амал қилиш муддатини узайтириш, уни қайта расмийлаштириш учун берилган аризани кўриб чиқади ва тегишли қарор қабул қилади; талабгорга малака имтиҳонини топширишга рухсат бериш ёки рухсат беришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади; тест саволлари йўналишлари бўйича мавзуларни, адабиётлар, шунингдек, норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар рўйхатини, намунавий тест саволларини (жавоб вариантларисиз) йилига камида бир марта ўзининг расмий веб-сайтига жойлаштиради; малака имтиҳони учун тест саволларини тузади ҳамда Иқтисодиёт ва молия вазирлиги билан келишган ҳолда тасдиқлайди; малака имтиҳонини муваффақиятли топширган талабгорга белгиланган тартибда сертификатни расмийлаштиради ва беради; сертификатнинг амал қилишини белгиланган тартибда тугатиш тўғрисида қарор қабул қилади. Сертификат олишга талабгор қуйидаги талабларга жавоб бериши керак:

Ўзбекистон Республикасидаги олий таълим ташкилотларининг ёки қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ Ўзбекистон Республикасида тан олинадиган чет давлатлар олий таълим ташкилотларининг олий маълумотга эга эканлигини тасдиқловчи ҳужжатга эга бўлиш; иқтисодиёт, молия, солиқ, бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботи, аудит соҳасида, шу жумладан, ушбу йўналишларда таълим берувчи олий таълим ташкилотларида педагог сифатида камида икки йиллик иш стажига эга бўлиш. Малака имтиҳонини ўтказувчи комиссия таркибига Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Коррупцияга қарши курашиш агентлиги ва Ҳисоб палатасидан бир нафардан ҳамда Аудиторлар палатасидан икки нафар вакил киритилади. Аудиторлар палатасининг вакиллари имтиҳон комиссияси раиси ҳамда имтиҳон комиссияси котиби, Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг вакили имтиҳон комиссияси раиси ўринбосари ҳисобланади.

Сертификат эгаси сертификат олган йилдан кейинги йилдан бошлаб ҳар икки йилда тасдиқланган ўқув дастури асосида Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Молия органлари ҳамда бюджет ташкилотларининг молия-ҳисоб бўлинмалари ходимларини тайёрлаш ва қайта тайёрлаш ўқув маркази томонидан ташкил этиладиган 36 соат ҳажмдаги малака ошириш курсини ўташи шарт. Бунда халқаро сертификат эгаси бўлган шахслар ҳам ўқув дастури асосида малака ошириш курсларини ўташи лозим..

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Молия органлари ҳамда бюджет ташкилотларининг молия-ҳисоб бўлинмалари ходимларини тайёрлаш ва қайта тайёрлаш ўқув маркази малака ошириш курсларини ўтаган шахслар тўғрисидаги чораклик маълумотларни ҳар чорак тугагандан сўнг кейинги ойнинг 10-кунига қадар, йиллик маълумотларни кейинги йилнинг 10 январига қадар Иқтисодиёт ва молия вазирлигига тақдим этади.. Мазкур низом қоидалари тижорат банкларига ва хўжалик ташкилотларига татбиқ этилмайди

Маълумот учун телефон: 95 169 55 89; 95 197 81 99.

ПРЕСС-РЕЛИЗ
Номинациялар ғолибларига тегишли Диплом ва қимматбаҳо совғалар топширилди. 2020 йил 22 декабрь куни Ўзбекистон Аудиторлар палатаси, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги кўмагида, Ўзбекистон бухгалтерлар ва аудиторлар миллий ассоциацияси, Ўзбекистон бухгалтерлар федерацияси ва «Аудит Форвард» нодавлат таълим ташкилоти билан биргаликда «Энг яхши аудитор-2020», «Энг яхши ички аудитор-2020» ва «Энг яхши бухгалтер-2020» номинациялари бўйича танловларнинг якуний босқичини ўтказилди.
2020 йилдаги танловларнинг ҳомийлари - етакчи халқаро аудиторлик ташкилотлари «Grand Thornton», «Baker Tilly Uzbekistan», «Mustaqil-M» ва «Аудит Форвард» НТМ ўқув маркази, International Institute of Finance and Accounting ҳамда Халқаро малака ошириш маркази. бухгалтерия ҳисоби ва молия соҳасида Ал-Терра (Украина).
Жавобларни текшириш натижаларига кўра «2020 йилнинг энг яхши аудитори» республика танловларида “International Business Audit Consulting” АТ бош аудитори Артукметов Бобур Зиемитдинович биринчи ўрин, “Global Audit” АТ аудитори Машарипов Жалолиддин Атаназарович иккинчи ўринни, “Trans Audit-A” АТ аудитори Матчанов Мансур Қосимбаевич эгаллади.
«Энг яхши ички аудитор-2020» республика танловларида биринчи ўринни «Назорат Аудит» АТ аудитори Асқаров Баҳодир Отамирзаевич, иккинчи ўринни «Капитал Суғурта» АТ аудитори Йўлдошев Фарҳоджон Махмуджонович, учинчи ўринни «Trans Audit-A» АТ аудитори.Қодирқулов Ойбек Турдибаевич эгалладилар.
«Энг яхши бухгалтер-2020» республика танловларида биринчи ўринни «Profi Traninig» бизнес-мураббийи Александра Владимировна Толмачева, иккинчи ўринни «Azia Sports-s» бухгалтери Рамил Хамидович Давлетчурин, учинчи ўринни «Pulsar Group Brewery» бухгалтери Рахимова Зулайхо Зокировна эгаллади.
Барча номинациялар ғолиблари тегишли Диплом ва қимматбаҳо совғалар билан тақдирландилар, жумладан биринчи ўрин «Ғолиблик дипломи», «Ал-Терра» халқаро ўқув марказида бепул ўқиш учун совға сертификати ва ноутбук, иккинчи ўрин «Ғолиблик дипломи», Планшет ва «Ал-Терра» халқаро ўқув марказида бепул ўқиш учун совға сертификати. Учинчи ўрин - «Ғолиблик дипломи», смартфон ва «Ал-Терра» халқаро ўқув марказида бепул ўқиш учун совға сертификати топширилди.
Ушбу танлов ғолиблари 9 декабрь куни «Ўзбекистон бухгалтерлари ва аудиторлари куни» да «Халқаро молиявий ҳисобот ва аудит стандартларини жорий этиш: иқтисодий, ҳуқуқий, ижтимоий жиҳатлар» мавзусига бағишланган халқаро онлайн-конференцияда эълон қилинди. Маълумот учун телефон: 235-76-51, 238-69-68.