(998-71) 234-81-99

“2018 ЙИЛНИНГ ЭНГ ЯХШИ БУХГАЛТЕРИ” РЕСПУБЛИКА ТАНЛОВИ

“2018 ЙИЛНИНГ ЭНГ ЯХШИ БУХГАЛТЕРИ”

РЕСПУБЛИКА ТАНЛОВИ

1-БОСҚИЧ

Ҳар бир берилган саволга фақат битта, сизнинг фикрингиз бўйича тўғри бўлган жавоб вариантини танланг ва уни белгиланг. Сизнинг умумий баҳонгиз барча тўғри топилган жавоблардан иборат бўлади.

Диққат: Жавоблар сиз қўшимча равишда жўнатган сўровнома, шартнома ва танловда иштирок этиш учун бир марталик бадал суммаси тўланганлиги тўғрисидаги тўлов ҳужжати нусхаси бўлсагина кўриб чиқалади.

Барча ҳужжатларни 2018 йилнинг 30 сентябрь куни охирига қадар қуйидаги манзиллардан бирига жўнатишингизни сўраймиз: 100084, Тошкент шаҳри, Юнусобод тумани, Бодомзор йули кўчаси, 1-A уй, «ILMFANRIVOJ» НТМ. Электрон манзил: konkurs2018ifr@mail.ru.

Қўшимча маълумотларни қуйидаги телефонлар орқали олишингиз мумкин: (71) 234-01-87, (71) 234-19-01, (71) 234-18-90, (90) 324-60-78, (93) 593-25-57.

I-БЎЛИМ – МОЛИЯВИЙ ҲИСОБ БЎЙИЧА ТЕСТ САВОЛЛАРИ

  1. «Свет» компаниясининг синама балансида қуйидаги ахборот бор: ишлаб чиқариш ускунасининг дастлабки қиймати —  280 000 ш.б., жамғарилган амортизация – 120 000 ш.б.,  адолатли бозор қиймати 31 декабрь ҳолатига 180 000 ш.б.ни ташкил қилади. Компаниянинг ҳисоб сиёсатидап қайта баҳолаш усулидан фойдаланиш назарда тутилган.   Аввал ишлаб чиқариш ускунасини қайта баҳолашдан 5 000 ш.б. миқдорида зарар тан олинган эди. МҲХСга мувофиқ компания ишлаб чиқариш ускунасини қайта баҳолашдан натижани қандай акс эттириши керак?

  1. a) 15 000 ш.б. бевосита капиталда “Тақсимланмаган фойда” моддаси бўйича, 5 000 ш.б. эса – фойда ёки зарарда акс эттирилади.
  2. b) 20 000 ш.б. бевосита капиталда “Тақсимланмаган фойда” моддаси бўйича акс эттирилади.
  3. c) 20 000 ш.б. бевосита капиталда “Қайта баҳолаш натижасида захира” моддаси бўйича акс эттирилади.
  4. d) 15 000 ш.б. бевосита капиталда “Қайта баҳолаш натижасида захира” моддаси бўйича,  5 000   ш.б. эса –  фойда ёки зарарда акс эттирилади.

  1. 2015 йил 1 март ҳолатига кўра компанияда 250 000 ш.б. миқдорида бўш маблағ бор, компания уни 2018 йил 30 августдача инвестициялаши мумкин. Молиявий менежер ярим йилда мураккаб фоиз ҳисоблаш шарти билан йиллик 12 фоиз таклиф қилаётган жамғармага инвестиция киритиш имкониятини кўриб чиқмоқда. 2018 йил 30 августда компания қандай суммани қўлга киритади?
  2. a) 351 233 ш.б.
  3. b) 354 630 ш.б.
  4. c) 375 908 ш.б.
  5. d) 393 380 ш.б.

  1. «Росинка» компанияси ўзининг ҳисоб сиёсатида соф кредитга реализациядан фоиз усули билан шубҳали қарзлар бўйича захира яратишни назарда тутган, пул маблағлари захира счёти орқали ҳисобдан чиқарилади. Компания сотувларнинг 50 фоизини кредитга амалга оширади. Компаниянинг баҳосига кўра счётларнинг 2 фоизи ишончсиз. 2018 йил учун қуйидаги ахборот бор: сотувлардан даромад 870 000 ш.б., харидорларга берилган чегирмалар 5000 ш.б.ни ташкил қилди, йил охирида Компания банкрот деб эълон қилинган харидорлардан бирининг 6500 ш.б.га тенг қарзини ҳисобдан чиқарди. Компания 2018 йилда шубҳали қарзлар бўйича харажатларнинг қандай суммасини акс эттириши керак?

  1. a) 8 650 ш.б.
  2. b) 8 700 ш.б.
  3. c) 15 150 ш.б.
  4. d) 15 200 ш.б.

  1. 2015 йилда «Центавр» компания номинал қиймати 15 ш.б. дан 20 000та оддий акцияни муомалага чиқарди. Акциялар 20 ш.б.дан сотилди. 2017 йил ноябрда компания выкупила 1000 та акцияни 15 ш.б.дан қайта сотиб олди. 2017 йил декабрда ушбу қайта сотиб олишган ўз акцияларини 12 ш.б.дан сотди.

Бухгалтер ушбу операцияни акс эттириш учун БҲМС га мувофиқ қанда          ўтказмаларини бериши керак?

  1. a) Д-т “Пул маблағлари” 12 000

Д-т   “Тақсимланмаган фойда”   3 000

К-т  “Қайта сотиб олинган ўз акциялари”   15 000

  1. b) Д-т “Пул маблағлари”      12 000

К-т  “Қайта сотиб олинган ўз акциялари”   12 000

  1. c) Д-т “Пул маблағлари” 12 000

К-т  “Оддий акциялар”    12 000

  1. d) Д-т “Пул маблағлари” 12 000

Д-т   “Қўшилган капитал”      3 000

  1. МҲМСга мувофиқ, давр учун солиққа тортиладиган фойда (солиқ зарари) бўйича тўланиши (қопланиши) керак бўлган фойда солиғи суммаси – бу:

  1. a) Кечиктирилган солиқ активи
  2. b) Кечиктирилган солиқ мажбурияти
  3. c) Жорий солиқ
  4. d) Вақтинчалик солиқ фарқи

  1. «Нейрон» корпорацияси номинал қиймати 10 000 ш.б.га тенг 9%-ли облигацияларни 10 399,28 ш.б.га чиқарди (облигацияларни сўндириш муддати 5 йилдан кейин келади). Облигацияларнинг баланс қиймати улар чиқарилишининг 2-чи йили охирида Корпорациянинг ҳисобида қандай  бўлади?
  2. a) 10 092,60 ш.б.
  3. b) 10 257,72 ш.б.
  4. c) 10 178,34 ш.б.
  5. d) 10 399,28 ш.б.

  1. «Севен» компанияси янги ишлаб чиқариш жараёнини ишлаб чиқмоқда. 2017 йил давомида бу билан боғлиқ харажатлар 3 000 ш.б.ни ташкил қилди, улардан 2 500 ш.б. 2017 йилнинг 1 ноябригача сарфланган, 500 ш.б. эса – 2017 йил 1 ноябрь билан 2017 йил 31 декабргача сарфланган. 2017 йил 1 ноябрь ҳолатига кўра жараён номоддий актив сифатида тан олиш мезонларига жавоб бера бошламоқда. Компаниянинг ушбу ишлаб чиқариш жараёнига тегишли “ноу-хау”сининг адолатли қиймати 1 000 ш.б.га тенг.

   Номоддий активнинг  қандай қиймати Компаниянинг 2017 йил 31 декабрь ҳолатига мос келади?

  1. a) 500 ш.б.
  2. b) 1 000 ш.б.
  3. c) 2 500 ш.б.
  4. d) 3 000 ш.б.

  1. Корхона 2017 йил 31 декабрь ҳолатига ўз етказиб берувчиси билан судлашмоқда. Корхона етказиб берувчидан брак маҳсулот етказиб бергани учун 340 минг ш.б. миқдорида зарарни қоплашини талаб қилмоқда. Юридик хизмат берган баҳога кўра, корхонанинг ишни ютиб чиқиши эҳтимоли 90 фоизга тенг. МҲМСга мувофиқ 2017 йил 31 декабрь ҳолатига 340 минг ш.б. миқдордаги актив қандай акс эттирилади.?

  1. a) Етказиб берувчининг дебиторлик қарзи сифатида 340 минг ш.б.ни тан олиш.
  2. b) Етказиб берувчининг дебиторлик қарзи сифатида 306 минг ш.б.ни тан олиш.
  3. c) Ҳисоботда ҳам, унга изоҳлардаҳам ўтказмалар ҳам, очиб беришлар ҳам талаб этилмайди.
  4. d) Ҳисоботга изоҳда 340 минг ш.б. миқдоридаги шартли актив очиб берилади.

  1. 2017 йил охирига “Б” компанияси ҳақида қуйидаги ахборот мавжуд:

Узоқ муддатли дебиторлик қарзи – 23 600 ш.б.

Кечиктирилган солиқ активи – 5 300 ш.б.

Захиралар – 45 800 ш.б.

Харидорлар ва буюртмачиларнинг қарзи, захирани чегирган ҳолда — 39 400 ш.б.
Бошқа қисқа муддатли активлар – 5 600 ш.б.
Пул маблағлари ва уларнинг эквивалентлари – 19 219 ш.б.

Компаниянинг жами қисқа муддатли мажбуриятлари  52 390 ш.б.ни ташкил қилди.

Молиявий директорнинг топшириғи билан Сиз 2017 йил охирига жорий ликвидлилик коэффициентни ҳисоблаб чиқдингиз, у нимага тенг (натижа ўнликкача яхлитланган):

  1. a) 2,3;
  2. b) 2,5;
  3. c) 2,1;
  4. d) 2,7

  1. 2017 йил 25 ноябрда компания 500 АҚШ доллари миқдорида бўнак олди, бу санада алмашиш курси 1 АҚШ доллари учун 8 085,11 сўм эди. 2017 йил 1 декабрда компания 1 000 АҚШ долларига товарлар сотди, бу санада алмашув курси 1 АҚШ доллари учун 8095,88 сўмга тенг бўлган. 2017 йил 21 декабрда ушбу счёт бўйича дебиторлик қарзи тўлиқ ёпилди, уни ёпиш санасида алмашув курси 1 АҚШ доллари учун 8 101,62 сўмни ташкил қилди. 2017 йил 31 декабрь ҳолатига кўра алмашув курси 1 АҚШ доллари учун 8 120,07 сўм бўлган.

Мазкур сотув бўйича реализациядан даромад нимага тенг?

  1. a) 4047 940 сўм;
  2. b) 8095 880 сўм;
  3. c) 8120 070 сўм;
  4. d) 8 101 620 сўм.

II-БЎЛИМ – БОШҚАРУВ ҲИСОБИ БЎЙИЧА ТЕСТ САВОЛЛАРИ

  1. Қуйидаги ахборот компаниянинг ҳисобот давридаги фаолиятига тегишли:

сотувлар ҳажми  —  15 000 бирлик,

бир бирлик маҳсулотни сотиш нархи — 10 ш.б.,

бир бирлик маҳсулотга ўзгарувчан харажатлар – 3 ш.б.,

доимий харажатлар — 35 000 ш.б.

Компаниянинг мустаҳкамлик захираси (хавфсизлик маржаси) қандай?

  1. 5 000 ш.б.;
  2. 10 000 ш.б.;
  3. 100 000 ш.б.;
  4. 150 000 ш.б.

  1. Агар маҳсулот сифатини назорат қилиш ишлаб чиқариш жараёнининг охирида амалга оширилса, норматив брак:
  1. Тўлалигича давр охирида тугалланмаган ишлаб чиқаришдаги маҳсулот бирлигига ўтказилади;
  2. Давр охирида тугалланмаган ишлаб чиқаришдаги маҳсулот бирликлари билан мазкур жараёнда тугал ишлов берилган маҳсулот бирликлари ўртасида тақсимланади; қисман давр охирида тугалланмаган ишлаб чиқаришдаги маҳсулот бирлигига ўтказилади;
  3. Тўлалигича мазкур жараёнда тугал ишлов берилган маҳсулот бирлигига олиб ўтказилади;
  4. Давр охирида тугалланмаган ишлаб чиқаришдаги маҳсулот бирликлари, давр бошида тугалланмаган ишлаб чиқаришдаги маҳсулот бирликлари ва мазкур жараёнда тугал ишлов берилган маҳсулот бирликлари ўртасида тақсимланади.

  1. Компания ёстиқлар ишлаб чиқаради ҳамда жараёнма-жараён калькуляциядан фойдаланади. Барча асосий материаллар «А» жараёнга ишлаб чиқаришнинг бошида киритилади. Апрель ойи давомида «А» жараёнга ишлов бериш учун 120 000 та ёстиқ киритилган. Компанияда 1 апрелга келиб ушбу жараённинг тугалланмаган ишлаб чиқаришида 70 000та ёстиқ бўлган (ишлов беришнинг якунланганлик даражаси – 60 %), 30 апрелда эса — 30 000та ёстиқ бўлган (ишлов беришнинг якунланганлик даражаси – 40 %).

Компаниянинг қуй идаги кўрсаткичлари нимага тенг:

ФИФО усулидан фойдаланганда қўшилган харажатлар бўйича  эквивалент бирликлар Ўртача ҳисобланган усулдан фойдаланганда материаллар бўйича эквивалент бирликлар

  1. 130 000 эквивалент бирлик;                       190 000 эквивалент бирлик;
  2. 144 000 эквивалент бирлик;                       190 000 эквивалент бирлик;
  3. 130 000 эквивалент бирлик;                       160 000 эквивалент бирлик;
  4. 144 000 эквивалент бирлик;                       160 000 эквивалент бирлик.

  1. Қуйида санаб ўтилмаганларнинг қайси бири сметалар тузиш мақсади эмас?
  1. Режаларни турли жавобгарлик марказларигача етказиш;
  2. Компаниянинг турли бўлинмалари хатти-ҳаракатларини мувофиқлаштириш;
  3. Менежерларни белгиланган мақсадларга эришишга рағбатлантириш;
  4. Бўлинма фаолиятининг натижалари учун рағбатлар ва жазолар тизимини ўрнатиш.

  1. 2017 йил сентябрида компаниянинг  таннархни тўлиқ тақсимлаган ҳолда калькуляциялаш (абзорпшен костинг) ёрдамида аниқланган фойдаси 2000 ш.б.ни ташкил қилди. Агар компания таннархи ўзгарувчан харажатлар бўйича калькуляциялашдан (директ костинг) фойдаланганида эди, худди шу давр учун зарар 3 000 ш.б.га тенг бўлган бўларди. Доимий ишлаб чиқариш юклама харажатларини тақсимлашнинг нормал ставкаси – бир бирлик маҳсулотга  2 ш.б. Кўрсатилган даврда 10 000 бирлик маҳсулот сотилди. Давр бошида маҳсулот қолдиқлари бўлмаган.

Сентябрда компания маҳсулотини ишлаб чиқариш ҳажмларини қандай бўлган?

  1. 7 500 бирлик;
  2. 9 500 бирлик;
  3. 10 500 бирлик;
  4. 12 500 бирлик.

  1. Ишлаб чиқариш компанияси йил давомида 25 000та компонентдан бир текис фойдаланади. Ушбу кўрсатилган компонентларнинг иқтисодий асосланган миқдори 2 000 бирликка тенг. Компания компонентларнинг резервдаги захирасини 500 бирлик даражасида сақлаб туради. Йил давомида битта компонентни сақлашга харажатлар 2 ш.б.ни ташкил қилади.

Компонентларни сақлашга кетадиган умумий йиллик харажатлар:

  1. 4 000 ш.б.;
  2. 3 000 ш.б.;
  3. 2 500 ш.б.;
  4. 2 000 ш.б.

  1. Сентябрь бошида материал қолдиқлари 200 кг бўлиб, ҳар бир килограмми 3 ш.б.дан. Сентябрда материал харидлари қуйидагича бўлган:

  • 5 октябрь – 100 кг, ҳар бир килограмм 3,2 ш.б.дан;
  • 12 октябрь – 150 кг, ҳар бир килограмм 3,4 ш.б.дан;
  • 24 октябрь – 250 кг, ҳар бир килограмм 3,5 ш.б.дан.

Сентябрда ишлаб чиқаришда жами 450 кг материал ишлатилди. Материалларнинг ҳисобдан чиқарилишини компания ФИФО усулида ҳисобга олади.

Ўтган даврда маҳсулот ишлаб чиқаришда ишлатилган материаллар қиймати нимага тенг?

  1. 1 430 ш.б.;
  2. 1 530 ш.б.;
  3. 1 555 ш.б.;
  4. 2 130 ш.б.

  1. Корхона буюртма бўйича калькуляциядан фойдаланади. Ишлаб чиқаришдаги малакали ишчининг иш ҳақи ставкаси соатига 20 ш.б.га тенг. Иш вақтидан ташқари ишлар учун икки баравар ставкада ҳақ тўланади. Иш ҳафтаси 40 соатга тенг. 2017 йил октябрида ҳафта давомида ишчи мижозлар буюртмалари билан 50 соат ишлаб берди.

Шу ҳафтада ишчининг иш ҳақи миқдори қандай бўлади, меҳнат учун тўғридан-тўғри ҳаражатлар сифатида қандай сумма ҳисобга олинади?

  1. Иш ҳақи – 1 400 ш.б.; меҳнат учун тўғридан-тўғри харажатлар — 400 ш.б.;
  2. Иш ҳақи – 1 200 ш.б.; меҳнат учун тўғридан-тўғри харажатлар – 1 200 ш.б.;
  3. Иш ҳақи – 1 200 ш.б.; меҳнат учун тўғридан-тўғри харажатлар — 100 ш.б.;
  4. Иш ҳақи — 1 200 ш.б.; меҳнат учун тўғридан-тўғри харажатлар — 800 ш.б.

  1. Корхона буюртма бўйича калькуляциядан фойдаланади. 345-сонли буюртмани бажаришда материалларга тўғридан-тўғри харажатлар 45 ш.б.га, меҳнатга тўғридан-тўғри харажатлар – 30 ш.б.га тенг. Меҳнатга ҳақ тўлаш ставкаси – соатига 7,5 ш.б. Ишлаб чиқариш юклама харажатларини тақсимлаш учун база сифатида ишлаб чиқаришдаги ишчиларнинг иш соатлари олинган, тақсимлаш ставкаси бир иш соатига 12,5 ш.б.ни ташкил қилади. Маъмурий ва сотиш харажатлари тўғридан-тўғри харажатларнинг 60 фоизи миқдорида буюртмага ўтказилади.

345-сон буюртманинг тўлиқ таннархи нимага тенг?

  1. 170 ш.б.;
  2. 195 ш.б.;
  3. 200 ш.б.;
  4. 240 ш.б.

  1. Компания болалар боғчаси учун шкафларни буюртма бўйича тайёрлайди. 2015 йил августида шундай шкафлардан 80та тайёрлаш учун буюртма олинган. Шу заказга ўтказилган ишлаб чиқариш харажатлари 100 000 ш.б.ни ташкил қилди. Сифатни текширганда 6та бирлик брак маҳсулот аниқланди, бу меъёр чегарасида. Брак маҳсулотнинг сотув нархи бир бирлик учун 200 ш.б.га тенг.

Қуйида келтирилган брак маҳсулотни ҳисобга олиш бўйича журнал ёзувларининг қайси бири тўғри?

  1. Дебет «Брак маҳсулот» 1 200 ш.б.

Дебет «Ишлаб чиқариш юклама харажатлари»       6 300 ш.б.

Кредит «Тугалланмаган ишлаб чиқариш»        7 500 ш.б.

  1. Дебет «Брак маҳсулот»                            1 200 ш.б.

Дебет «Норматив йўқотишлар»                                                6 300 ш.б.

Кредит «Тугалланмаган ишлаб чиқариш»                                  7 500 ш.б.

  1. Дебет «Брак маҳсулот» 1 200 ш.б.

Кредит «Тугалланмаган ишлаб чиқариш»                                   1 200 ш.б.

  1. Дебет «Брак маҳсулот» 7 500 ш.б.

Кредит «Тугалланмаган ишлаб чиқариш»                                   7 500 ш.б.

III-БЎЛИМ ХЎЖАЛИК ҲУҚУҚИ (ҲУҚУҚИЙ ТАРТИБГА СОЛИШ) БЎЙИЧА ТЕСТ САВОЛЛАРИ

  1. Ножўя хатти-ҳаракат аниқлангандан кейин қанча вақт ичида ходимга интизомий жазо қўлланилиши мумкин?
  2. a) бевосита ножўя хатти-ҳаракат аниқлангандан кейин, аммо бу хатти-ҳаракат аниқлангандан бошлаб, ходимнинг касал ёки таътилда бўлган вақтини ҳисобга олмасдан, узоғи билан уч ой ичида;
  3. b) бевосита ножўя хатти-ҳаракат аниқлангандан кейин, аммо бу хатти-ҳаракат аниқлангандан бошлаб, ходимнинг касал ёки таътилда бўлган вақтини ҳисобга олмасдан, узоғи билан бир ой ичида;
  4. c) ножўя хатти-ҳаракат аниқлангандан кейин узоғи билан бир йил ичида;
  5. d) бевосита ножўя хатти-ҳаракат аниқлангандан кейин, аммо бу хатти-ҳаракат аниқлангандан бошлаб, ходимнинг касал ёки таътилда бўлган вақтини ҳисобга олмасдан, узоғи билан икки ой ичида.

  1. Облигацияни сақловчининг облигациянинг номинал қийматини ёки бошқа мулкий эквивалентини облигацияни чиқарган шахсдан облигацияда назарда тутилган муддатда олишга, облигациянинг номинал қийматидан қатъий белгиланган фоизни олишга бўлган ҳуқуқини ёхуд бошқа мулкий ҳуқуқларини тасдиқлайдиган эмиссиявий қимматли қоғоз бу:
  2. a) Акция;
  3. b) Облигация;
  4. c) Вексель;
  5. d) Депозитли сертификат.

  1. Қарздорга топширилиши лозим бўлган ашёни сақлаётган кредитор ушбу ашё ҳақини ёки у билан боғлиқ чиқимлар ва бошқа зарарни кредиторга тўлаш мажбуриятлари қаpздоp томонидан муддатида бажарилмаган тақдирда тегишли мажбурият бажарилмагунча ижро таъминотининг қандай усулини қўллаши мумкин?
  2. a) Гаров;
  3. b) Ушлаб қолиш;
  4. c) Кафолат;
  5. d) Закалат.

  1. Агар юридик шахснинг ночорлиги (банкротлиги) шу юридик шахс учун мажбурий кўрсатмаларни бериш ҳуқуқига эга бўлган муассис (иштирокчи) сифатидаги шахснинг ёки юридик шахс мол-мулки мулкдорининг ғайриқонуний ҳаракатлари туфайли вужудга келтирилган бўлса, юридик шахснинг мол-мулки етарли бўлмаган тақдирда бундай шахс зиммасига унинг мажбуриятлари бўйича қандай жавобгарлик юклатилиши мумкин:
    1. Субсидиар жавобгарлик;
    2. Солидар жавобгарлик;
    3. Индивидуал жавобгарлик;
    4. Улушли жавобгарлик.

  1. Агар табиий офатлар, авариялар, эпидемиялар, эпизоотиялар юз берган тақдирда ва фавқулодда тусдаги бошқа вазиятларда мол-мулк жамият манфаатларини кўзлаб, давлат ҳокимияти органи қарорига мувофиқ мулкдордан унга мол-мулкнинг қийматини тўлаган ҳолда қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ва шартлар асосида олиб қўйилса, бу:
  1. Реквизиция;
  2. Мусодара;
  3. Миллийлаштириш;
  4. Олиб қўйиш.

  1. Дастлабки шартномада тарафлар қанча муддатда асосий шартномани тузиш муддати белгилаб қўйилган бўлмаса, асосий шартнома дастлабки шартнома тузилган пайтдан бошлаб қанча вақт ичида тузилиши шарт:
  2. 1 ой;
  3. 3 ой;
  4. 6 ой;
  5. 1 йил.

  1. Байрам (ишланмайдиган) кунлар арафасида ҳар кунлик иш (смена) вақти:
  2. Ҳамма ходимлар учун камида икки соатга қисқартирилади;
  3. Ҳамма ходимлар учун камида бир соатга камайтирилади;
  4. Бошқа иш кунларидагидек қолдирилади;
  5. Иш берувчининг ихтиёрига қараб ўзгартирилади.

  1. Хўжалик суди томонидан қарздор юридик шахсга нисбатан унинг мол-мулки бут сақланишини таъминлаш, қарздорнинг молиявий аҳволи таҳлилини ўтказиш мақсадида қарздорни банкрот деб топиш тўғрисидаги ариза қабул қилинган пайтдан эътиборан кейинги таомилга қадар қўлланиладиган банкротлик таомили:
  2. Банкротлик;
  3. Санация;
  4. Кузатув;
  5. Ташқи бошқарув.

  1. Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги томонидан хорижий ишчи кучини жалб қилиш ва фойдаланишга қандай муддатга рухсат берилади:
  2. Уч йилга;
  3. Бир йилга;
  4. Икки йилга;
  5. Муддати чекланмаган.

  1. Фаолиятни тўхтатиш каби ҳуқуқий таъсир чораси тадбиркорлик субъектларига нисбатан:
  2. Ваколатли давлат органларининг қарорига кўра қўлланилади;
  3. Монополияга қарши орган қарорига мувофиқ қўлланилади;
  4. Рўйхатга олувчи орган қарорига мувофиқ қўлланилади;
  5. Суд тартибида қўлланилади.

IVБЎЛИМ СОЛИҚ ҚОНУНЧИЛИГИ БЎЙИЧА ТЕСТ САВОЛЛАРИ

1. Ўзбекистон компанияси хорижий компания билан контракт бўйича Франция ҳудудида кўрсатилган инжиниринг хизматлари учун 6000 Евро ва Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ускуналарга кўрсатилган техник хизматлар учун 3000 Евро тўлаши керак. Тўлов санасида 1 Евро курси 3 980 сўм, кўрсатилган хизматлар Далолатномаси имзоланган санада 3 950 сўмни ташкил қилди. Норезидент даромадидан олинадиган солиқ – 20%, норезидент хизматлари импорти учун ҚҚС – 20%. Норезидент хизматлари импорти учун Ўзбекистон компанияси тўлайдиган ҚҚС суммаси  қандай?
  а) 2 370 000 сўм;
  b) 4 740 000 сўм;
  c) 7 110 000 сўм;
  d) 7 164 000 сўм.

2. «А» Компанияси – мулк солиғи тўловчиси, 2017 йил декабрда бино сотиб олди ва дарров ишга туширди, унинг бир қисмидан офис сифатида, бошқа қисмидан омборхона сифатида фойдаланилади. Бинонинг бошланғич қиймати 2018 йил 1 январь ҳолатига кўра 84 000 000 сўмни ташкил қилади. Ташкилот амортизация ҳисоблашнинг тўғри чизиқли усулидан фойдаланади. Бино бўйича амортизация нормаси – 5 фоиз. 2018 йил 1 чораги учун мулк солиғини ҳисобланг. Мулк солиғи ставкаси – 5 фоиз.
  а) 1 041 250 сўм;
  b) 1 297 500сўм;
  c) 1 332 500 сўм;
  d) 1 350 000 сўм.
     
3. Чет эллик мутахассис фуқаролик-ҳуқуқий шартнома бўйича корхонага хизмат кўрсатади. Шартнома 12 ойга – 2018 йил 1 январдан 2018 йил 31 январгача тузилган. Мутахассис Ўзбекистонга 2017 йил 20 декабрда келган, 2018 йил  январда ишга тушган. Шартнома шартларига кўра, иш ҳақи ҳар ойда 5 000 000 сўм. Иш ҳақи ҳар ойда тўланади. 2018 йил январь-май давомида ушлаб қолинган жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи суммасини аниқланг?
а) 5 001 120 сўм;
b) 5 000 000 сўм;
c) 5 750 000 сўм;
  d) 1 000 000 сўм.
4. Қайси хўжалик юритувчи субъектлар сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ тўловчилар ҳисобланади?
  а) ЎзР ҳудудида сувдан фойдаланадиган ёки сувни истеъмол қиладиган юридик шахслар;
  b) Тадбиркорлик фаолияти учун сувдан фойдаланувчи якка тартибдаги тадбиркорлар;
  c) Юридик шахс ташкил этган ва ташкил этмаган ҳолда тузилган деҳқон хўжаликлари;
d) Ҳамма жавоблар тўғри.
 
5. Корхона бошқа корхонадан сотиб олинган акциз тўланадиган хом ашёдан акциз тўланадиган маҳсулот ишлаб чиқаради. Бюджетга тўланадиган акциз солиғини ҳисоблаш учун хом ашё қийматида тўланган акциз солиғи:
а) Тўлиқ чегириб ташланади;
b) Ишлаб чиқаришга олиб борилган  хом ашё миқдорига тўғри келадиган улушда ҳисобдан чиқарилади;
c) Ишлаб чиқарилган тайёр маҳсулотга тўғри келадиган улушда ҳисобдан чиқарилади;
d) Сотилган тайёр маҳсулотга тўғри келадиган улушда ҳисобдан чиқарилади.
6. Корхона жисмоний шахсдан кўчмас мулк сотиб олди. Жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи қачон тўланиши керак?
a) Солиқ бюджетга бўлиб-бўлиб тўланиши керак;
b) Корхона бюджетга ЖШОДС тўлаши шарт эмас, уни жисмоний шахс пул маблағларини олганда тўлайди;
c) Корхона бюджетга ЖШОДС тўлаши шарт эмас, уни жисмоний шахс йиллик декларацияни ушбу даромадни кўрсатган ҳолда топширганда тўлайди;
d) Корхона жисмоний шахсга даромадни тўлаганда жисмоий шахсларлан олинадиган даромад солиғини ушлаб қолиши ва бюджетга тўлаши шарт.
7. Ўзбекистон компанияси – ҚҚС тўловчиси, ишлаб чиқариш биноси кўринишидаги мулкни биржада 250 млн. сўмга сотди. Бинонинг бошланғич қиймати 180 млн. сўм, сотиш пайтидаги баланс қиймати — 120 млн. сўм. ҚҚС тўловчиси бўлган брокернинг ставкаси шартнома билан сотув суммасининг 3 фоизи миқдорида белгиланади. Ушбу битим бўйича бюджетга тўланадиган ҚҚС суммасини кўрсатинг:
a) 20,4 млн. сўм;
b) 21,7 млн. сўм;
c) 26,0 млн. сўм;
d) 40,4 млн. сўм.

8. Корхона ЯСТ тўловчиси бўлиб, ҚҚСни ихтиёрий равишда тўлайди. Корхона маҳсулот ишлаб чиқариб, қўшилган қиймат солиғига тортиладиган ва ҚҚСга тортилмайдиган етказиб беришларни амалга оширади. 2018 йилнинг 9 ойи учун қўшилган қиймат солиғи бўйича Ҳисоб-китобни тузиш учун қуйидаги маълумотлар мавжуд:

Солиққа тортиладиган оборотлар  —  4 680 000 сўм

Солиққа тортилмайдиган оборотлар – 520 000 сўм

Сотиб олинган товар-моддий захиралар учун ҳисобварақ-фактуралар бўйича олинган ҚҚС суммаси —  440 000 сўм

2018 йилнинг 9 ойи учун корхонанинг қўшилган қиймат солиғи бўйича мажбуриятлари қандай?

a) 496 000 сўм;
b) 540 000 сўм;
c) 396 000 сўм;
d) 936 000 сўм.

9. Солиқ тўловчи солиқ хизмати органлари қарори устидан қонунда белгиланган тартибда шикоят берди. Шикоят қилинаётган қарорнинг ижроси қандай ҳолда тўхтатилади?

a) Давлат органларига сўров юборилганда;
b) Солиқ тўловчи томонидан давлат солиқ хизматининг юқори турувчи органига ёки судга шикоят берилганда;
c) Камерал текширув ўтказилганда;
d) Алоҳида солиқ экспертизаси ўтказиш зарурати бўлганда.
10. Ким қўшимча фойда солиғини тўловчиси бўлмайди?
a) Маҳсулот тақсимотига оид битим бўйича фаолиятни амалга оширувчи ер қаъридан фойдаланувчилар;
b) фойдали қазилмалардан ишлаб чиқариладиган айрим турдаги маҳсулотларни ишлаб чиқаришни амалга оширувчи юридик шахслар;
c) айрим фойдали қазилмаларни (фойдали компонентларни) кавлаб олишни (ажратиб олишни) амалга оширувчи ер қаъридан фойдаланувчилар;
d) Тўғри жавоб йўқ.

“2018 ЙИЛНИНГ ЭНГ ЯХШИ ИЧКИ АУДИТОРИ”

РЕСПУБЛИКА ТАНЛОВИ

1-БОСҚИЧ

Ҳар бир берилган саволга фақат битта, сизнинг фикрингиз бўйича тўғри бўлган жавоб вариантини танланг ва уни белгиланг. Сизнинг умумий баҳонгиз барча тўғри топилган жавоблардан иборат бўлади.

Диққат: Жавоблар сиз қўшимча равишда жўнатган сўровнома, шартнома ва танловда иштирок этиш учун бир марталик бадал суммаси тўланганлиги тўғрисидаги тўлов ҳужжати нусхаси бўлсагина кўриб чиқалади.

Барча ҳужжатларни 2018 йилнинг 30 сентябрь куни охирига қадар қуйидаги манзиллардан бирига жўнатишингизни сўраймиз: 100084, Тошкент шаҳри, Юнусобод тумани, Бодомзор йули кўчаси, 1-А уй, «ILMFANRIVOJ» НТМ. Электрон манзил: konkurs2018ifr@mail.ru.

Қўшимча маълумотларни қуйидаги телефонлар орқали олишингиз мумкин: (71) 234-01-87, (71) 234-19-01, (71) 234-18-90, (90) 324-60-78, (93) 593-25-57.

I-БЎЛИМ – ИЧКИ АУДИТ БЎЙИЧА ТЕСТ САВОЛЛАРИ

  1. Қуйидагилардан қайси бири ички аудит хизмати мустақиллигининг асосий шарти эмас (энг тўғри ва тўлиқ жавобни танланг):
  2. a) ички аудит хизмати раҳбарини ва унинг ходимларини лавозимга тайинлаш ва эгаллаб турган лавозимидан озод этиш, корхона кузатувчи кенгашининг қарорлари бўйича уларга иш ҳақи миқдорини ва бошқа тўловларни белгилаш;
  3. b) Корхона ижрочи раҳбариятига бевосита бўйсуниш;
  4. c) Корхона кузатувчи кенгашига бевосита бўйсуниш.
  5. d) а) ва b) жавоблар.

  1. Йиғма ҳисобот ички аудит якунлангандан кейин қандай муддат ичида тугалланиши зарур?
  2. a) Ички аудит якунлангандан кейин 10 кун мобайнида;
  3. b) Ички аудит якунлангандан кейин 15 кун мобайнида;
  4. c) Ички аудит якунлангандан кейин 5 кун мобайнида;
  5. d) Ички аудит якунлангандан кейин 20 кун мобайнида.

  1. Солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар тўғри ҳисобланиши ва тўланишини текшириш натижалари тўғрисидаги ҳисобот нималарни ўз ичига олмаслиги керак:
  2. a) Тузилган ва тегишли органларга тақдим этилган солиқлар ва мажбурий тўловлар ҳисоб-китоби тўғрилигини баҳолаш;
  3. b) солиқлар ва мажбурий тўловларни ҳисоблаш ва тўлашнинг белгиланган тартиби бузилиши ҳолатларини, солиқ солинадиган базани белгилашда четга чиқишларни баён қилиш;
  4. c) корхона томонидан амалга оширилган молия-хўжалик операцияларининг қонун ҳужжатларига мувофиқлигини баҳолаш;
  5. d) a) ва b) жавоблар.

  1. Қуйидагилардан қайси бири ички аудит хизмати ходимларининг масъулияти соҳасига кирмайди:
  2. a) Ўзлари ўтказган текширишлар натижалари бузиб кўрсатилганлиги;
  3. b) Ички аудит натижасида аниқланган камчиликларни бартараф этиш чораларининг кўрилиши;
  4. c) Уларга тақдим этилган ёки улар томонидан хизмат вазифаларининг бажарилиши муносабати билан уларга маълум бўлган корхонанинг сирини ташкил этадиган ахборотнинг маҳфийлигига риоя қилинмаганлиги;
  5. d) Олинган ҳужжатларнинг сақланиши ва қайтарилиши таъминланиши.

  1. Ташкилот раҳбарининг харажат касса ордерида имзосини олиш:
  2. a) Превентив назоратга мисол бўлади;
  3. b) Тузатувчи назоратга мисол бўлади;
  4. c) Аниқлашни назорат қилишга мисол;
  5. d) Компенсацияловчи назоратга мисол.

  1. Мониторинг ички назоратнинг муҳим компонентидир. Қуйидаги санаб ўтилганлардан қайси бири доимий олиб бориладиган мониторингга мисол бўла олмайди?
  2. a) Ташкилот раҳбарлари ички аудит хизматидан ҳисоб-китоб-касса операцияларини тартибга солувчи назорат амалларининг ҳолатини мунтазам аудиторлик текширувидан ўтказишни сўраган;
  3. b) Маълумотларга ишлов бериш маркази ходимлари ишлов берилган назорат суммаларини келиб тушаётган назорат суммалари билан солиштириш билан мунтазам шуғулланади;
  4. c) Маълумотларга ишлов бериш маркази менежерлари мантазам “истиснолар ҳақида ҳисоботлар” тузадилар, уларга барча ноодатий трансакциялар ёки трансакцияларнинг ғайриоддий суммалари киритилади, шундан кейингина қоидалардан истиснолар манбалари ва сабабларини аниқлаш мақсадида текширишлар олиб борилади;
  5. d) Раҳбарлар ҳар чоракда бўлинмалар иши натижаларини бюджетлардаги назорат рақамлари билан солиштирадилар.

  1. Қуйидагилардан қайси бири ички назорат тизимининг, у қандай мақсад учун ташкил этилган бўлса, шу мақсадларга эришилганини мутлақо аниқлик билан эмас, балки муайян эҳтимоллик даражаси билан тасдиқлашига олиб келадиган чекловларга кирмайди:
  2. a) активлардан фақат тегишли раҳбарият рухсати билан фойдалана олиши;
  3. b) Хўжалик субъекти раҳбариятининг назорат тадбирларини амалга оширишга харажатлар ушбу тадбирларни қўллашдан кўриладиган иқтисодий фойдадан кам бўлиши ҳақидаги талаби;
  4. c) муайян назорат соҳасининг ишлаши учун масъул раҳбарият вакилларининг суиистеъмолчиликлари оқибатида назорат тизимининг бузилиши;
  5. d) молия-хўжалик фаолияти ёки бухгалтерия ҳисобини юритиш қоидаларининг жиддий ўзгартирилиши, бунинг оқибатида қабул қилинган назорат амалларининг самарасиз бўлиб қолиши.

  1. Ташкилот рискларини бошқариш, бошқарув жараёнларини назорат қилишда “Ички аудит”нинг роли нимадан иборат:
  2. a) Рискларни бошқариш долзарблиги ва самарадорлигининг ошишини, назорат ва корпоратив бошқарувни баҳолашдан;
  3. b) Рискларни бошқаришнинг муносиблиги ва самарадорлигининг ошишини, назорат ва корпоратив бошқарувни баҳолашдан;
  4. c) Рискларни бошқаришнинг ҳуқуқий асослари ва қонунчиликка риоя этилишини, назорат ва корпоратив бошқарувни баҳолашдан;
  5. d) Рискларни бошқариш самарадорлиги ва тежамкорлигининг ошишини, назорат ва корпоратив бошқарувни баҳолашдан.

  1. Ички аудитор ахборот тизимларини бошқариш фаолиятига тегишли операцион аудиторлик вазифасини бажармоқда. Ички аудитор ушбу бошқарма иши натижадорлигини баҳолашда қуйида санаб ўтилган омилларнинг қайси бирига кўпроқ вазн беради?
  2. a) Бошқарувнинг мақсад ва вазифалари ташкилотнинг умумий мақсадларига мувофиқлаштирилган;
  3. b) Бўлинмада техник мутахассисларнинг штати катта;
  4. c) Бу бўлинмага бюджетни тайёрлаш жараёнида энг юқори устунлик берилган;
  5. d) Ушбу йўналишда энг илғор технологиялардан фойдаланилади.

  1. Қуйида санаб ўтилганлардан қайси бири рискларни бошқариш, назорат ва корпоратив бошқарув жараёнларининг муносиблигини баҳолашда “Ички аудит” функциясининг мақсадини энг муносиб тарзда очиб беради?
  2. a) аудиторлик топшириқларини бажариш учун ўтказилиши зарур бўлган текширувларнинг моҳияти, муддатлари ва ҳажмини белгилашда ёрдам;
  3. b) Ички назорат жараёнларидаги барча жиддий камчиликлар тузатилганлигининг кафолатларини таъминлаш;
  4. c) Рискларни бошқариш, назорат ва корпоратив бошқарув жараёнлари ҳақиқатдан ҳам ташкилот олдига қўйилган мақсад ва вазифаларнинг самарали ва тежамкор усуллар билан бажарилаётганини етарлича кафолатлай олишини аниқлаш;
  5. d) Рискларни бошқариш, назорат ва корпоратив бошқарув жараёнлари ҳақиқатдан ҳам бухгалтерия ёзувларининг тўғрилиши ва моҳиявий ҳисоботларнинг аниқлигини етарлича кафолатлай олишини аниқлаш.

IIБЎЛИМ МОЛИЯВИЙ ҲИСОБ БЎЙИЧА ТЕСТ САВОЛЛАРИ

  1. «Свет» компаниясининг синама балансида қуйидаги ахборот бор: ишлаб чиқариш ускунасининг дастлабки қиймати —  280 000 ш.б., жамғарилган амортизация – 120 000 ш.б.,  адолатли бозор қиймати 31 декабрь ҳолатига 180 000 ш.б.ни ташкил қилади. Компаниянинг ҳисоб сиёсатидап қайта баҳолаш усулидан фойдаланиш назарда тутилган.   Аввал ишлаб чиқариш ускунасини қайта баҳолашдан 5 000 ш.б. миқдорида зарар тан олинган эди. МҲХСга мувофиқ компания ишлаб чиқариш ускунасини қайта баҳолашдан натижани қандай акс эттириши керак?

  1. a) 15 000 ш.б. бевосита капиталда “Тақсимланмаган фойда” моддаси бўйича, 5 000 ш.б. эса – фойда ёки зарарда акс эттирилади.
  2. b) 20 000 ш.б. бевосита капиталда “Тақсимланмаган фойда” моддаси бўйича акс эттирилади.
  3. c) 20 000 ш.б. бевосита капиталда “Қайта баҳолаш натижасида захира” моддаси бўйича акс эттирилади.
  4. d) 15 000 ш.б. бевосита капиталда “Қайта баҳолаш натижасида захира” моддаси бўйича,  5 000   ш.б. эса –  фойда ёки зарарда акс эттирилади.

  1. 2015 йил 1 март ҳолатига кўра компанияда 250 000 ш.б. миқдорида бўш маблағ бор, компания уни 2018 йил 30 августдача инвестициялаши мумкин. Молиявий менежер ярим йилда мураккаб фоиз ҳисоблаш шарти билан йиллик 12 фоиз таклиф қилаётган жамғармага инвестиция киритиш имкониятини кўриб чиқмоқда. 2018 йил 30 августда компания қандай суммани қўлга киритади?
  2. a) 351 233 ш.б.
  3. b) 354 630 ш.б.
  4. c) 375 908 ш.б.
  5. d) 393 380 ш.б.

  1. «Росинка» компанияси ўзининг ҳисоб сиёсатида соф кредитга реализациядан фоиз усули билан шубҳали қарзлар бўйича захира яратишни назарда тутган, пул маблағлари захира счёти орқали ҳисобдан чиқарилади. Компания сотувларнинг 50 фоизини кредитга амалга оширади. Компаниянинг баҳосига кўра счётларнинг 2 фоизи ишончсиз. 2018 йил учун қуйидаги ахборот бор: сотувлардан даромад 870 000 ш.б., харидорларга берилган чегирмалар 5000 ш.б.ни ташкил қилди, йил охирида Компания банкрот деб эълон қилинган харидорлардан бирининг 6500 ш.б.га тенг қарзини ҳисобдан чиқарди. Компания 2018 йилда шубҳали қарзлар бўйича харажатларнинг қандай суммасини акс эттириши керак?

  1. a) 8 650 ш.б.
  2. b) 8 700 ш.б.
  3. c) 15 150 ш.б.
  4. d) 15 200 ш.б.

  1. 2015 йилда «Центавр» компания номинал қиймати 15 ш.б. дан 20 000та оддий акцияни муомалага чиқарди. Акциялар 20 ш.б.дан сотилди. 2017 йил ноябрда компания выкупила 1000 та акцияни 15 ш.б.дан қайта сотиб олди. 2017 йил декабрда ушбу қайта сотиб олишган ўз акцияларини 12 ш.б.дан сотди.

Бухгалтер ушбу операцияни акс эттириш учун БҲМС га мувофиқ қанда          ўтказмаларини бериши керак?

  1. a) Д-т “Пул маблағлари” 12 000

Д-т   “Тақсимланмаган фойда”   3 000

К-т  “Қайта сотиб олинган ўз акциялари”   15 000

  1. b) Д-т “Пул маблағлари”      12 000

К-т  “Қайта сотиб олинган ўз акциялари”   12 000

  1. c) Д-т “Пул маблағлари” 12 000

К-т  “Оддий акциялар”    12 000

  1. d) Д-т “Пул маблағлари” 12 000

Д-т   “Қўшилган капитал”      3 000

К-т  “Қайта сотиб олинган ўз акциялари”    15 000

  1. МҲМСга мувофиқ, давр учун солиққа тортиладиган фойда (солиқ зарари) бўйича тўланиши (қопланиши) керак бўлган фойда солиғи суммаси – бу:

  1. a) Кечиктирилган солиқ активи
  2. b) Кечиктирилган солиқ мажбурияти
  3. c) Жорий солиқ
  4. d) Вақтинчалик солиқ фарқи

  1. «Нейрон» корпорацияси номинал қиймати 10 000 ш.б.га тенг 9%-ли облигацияларни 10 399,28 ш.б.га чиқарди (облигацияларни сўндириш муддати 5 йилдан кейин келади). Облигацияларнинг баланс қиймати улар чиқарилишининг 2-чи йили охирида Корпорациянинг ҳисобида қандай  бўлади?
  2. a) 10 092,60 ш.б.
  3. b) 10 257,72 ш.б.
  4. c) 10 178,34 ш.б.
  5. d) 10 399,28 ш.б.

  1. «Севен» компанияси янги ишлаб чиқариш жараёнини ишлаб чиқмоқда. 2017 йил давомида бу билан боғлиқ харажатлар 3 000 ш.б.ни ташкил қилди, улардан 2 500 ш.б. 2017 йилнинг 1 ноябригача сарфланган, 500 ш.б. эса – 2017 йил 1 ноябрь билан 2017 йил 31 декабргача сарфланган. 2017 йил 1 ноябрь ҳолатига кўра жараён номоддий актив сифатида тан олиш мезонларига жавоб бера бошламоқда. Компаниянинг ушбу ишлаб чиқариш жараёнига тегишли “ноу-хау”сининг адолатли қиймати 1 000 ш.б.га тенг.

   Номоддий активнинг  қандай қиймати Компаниянинг 2017 йил 31 декабрь ҳолатига мос келади?

  1. a) 500 ш.б.
  2. b) 1 000 ш.б.
  3. c) 2 500 ш.б.
  4. d) 3 000 ш.б.

  1. Корхона 2017 йил 31 декабрь ҳолатига ўз етказиб берувчиси билан судлашмоқда. Корхона етказиб берувчидан брак маҳсулот етказиб бергани учун 340 минг ш.б. миқдорида зарарни қоплашини талаб қилмоқда. Юридик хизмат берган баҳога кўра, корхонанинг ишни ютиб чиқиши эҳтимоли 90 фоизга тенг. МҲМСга мувофиқ 2017 йил 31 декабрь ҳолатига 340 минг ш.б. миқдордаги актив қандай акс эттирилади.?

  1. a) Етказиб берувчининг дебиторлик қарзи сифатида 340 минг ш.б.ни тан олиш.
  2. b) Етказиб берувчининг дебиторлик қарзи сифатида 306 минг ш.б.ни тан олиш.
  3. c) Ҳисоботда ҳам, унга изоҳлардаҳам ўтказмалар ҳам, очиб беришлар ҳам талаб этилмайди.
  4. d) Ҳисоботга изоҳда 340 минг ш.б. миқдоридаги шартли актив очиб берилади.

  1. 2017 йил охирига “Б” компанияси ҳақида қуйидаги ахборот мавжуд:

Узоқ муддатли дебиторлик қарзи – 23 600 ш.б.

Кечиктирилган солиқ активи – 5 300 ш.б.

Захиралар – 45 800 ш.б.

Харидорлар ва буюртмачиларнинг қарзи, захирани чегирган ҳолда — 39 400 ш.б.
Бошқа қисқа муддатли активлар – 5 600 ш.б.
Пул маблағлари ва уларнинг эквивалентлари – 19 219 ш.б.

Компаниянинг жами қисқа муддатли мажбуриятлари  52 390 ш.б.ни ташкил қилди.

Молиявий директорнинг топшириғи билан Сиз 2017 йил охирига жорий ликвидлилик коэффициентни ҳисоблаб чиқдингиз, у нимага тенг (натижа ўнликкача яхлитланган):

  1. a) 2,3;
  2. b) 2,5;
  3. c) 2,1;
  4. d) 2,7

  1. 2017 йил 25 ноябрда компания 500 АҚШ доллари миқдорида бўнак олди, бу санада алмашиш курси 1 АҚШ доллари учун 8 085,11 сўм эди. 2017 йил 1 декабрда компания 1 000 АҚШ долларига товарлар сотди, бу санада алмашув курси 1 АҚШ доллари учун 8095,88 сўмга тенг бўлган. 2017 йил 21 декабрда ушбу счёт бўйича дебиторлик қарзи тўлиқ ёпилди, уни ёпиш санасида алмашув курси 1 АҚШ доллари учун 8 101,62 сўмни ташкил қилди. 2017 йил 31 декабрь ҳолатига кўра алмашув курси 1 АҚШ доллари учун 8 120,07 сўм бўлган.

Мазкур сотув бўйича реализациядан даромад нимага тенг?

  1. a) 4 047 940 сўм;
  2. b) 8 095 880 сўм;
  3. c) 8 120 070 сўм;
  4. d) 8 101 620 сўм.

III-БЎЛИМ – ХЎЖАЛИК ҲУҚУҚИ (ҲУҚУҚИЙ ТАРТИБГА СОЛИШ) БЎЙИЧА ТЕСТ САВОЛЛАРИ

  1. Ножўя хатти-ҳаракат аниқлангандан кейин қанча вақт ичида ходимга интизомий жазо қўлланилиши мумкин?
  2. a) бевосита ножўя хатти-ҳаракат аниқлангандан кейин, аммо бу хатти-ҳаракат аниқлангандан бошлаб, ходимнинг касал ёки таътилда бўлган вақтини ҳисобга олмасдан, узоғи билан уч ой ичида;
  3. b) бевосита ножўя хатти-ҳаракат аниқлангандан кейин, аммо бу хатти-ҳаракат аниқлангандан бошлаб, ходимнинг касал ёки таътилда бўлган вақтини ҳисобга олмасдан, узоғи билан бир ой ичида;
  4. c) ножўя хатти-ҳаракат аниқлангандан кейин узоғи билан бир йил ичида;
  5. d) бевосита ножўя хатти-ҳаракат аниқлангандан кейин, аммо бу хатти-ҳаракат аниқлангандан бошлаб, ходимнинг касал ёки таътилда бўлган вақтини ҳисобга олмасдан, узоғи билан икки ой ичида.

  1. Облигацияни сақловчининг облигациянинг номинал қийматини ёки бошқа мулкий эквивалентини облигацияни чиқарган шахсдан облигацияда назарда тутилган муддатда олишга, облигациянинг номинал қийматидан қатъий белгиланган фоизни олишга бўлган ҳуқуқини ёхуд бошқа мулкий ҳуқуқларини тасдиқлайдиган эмиссиявий қимматли қоғоз — бу:
  2. a) Акция;
  3. b) Облигация;
  4. c) Вексель;
  5. d) Депозитли сертификат.

  1. Қарздорга топширилиши лозим бўлган ашёни сақлаётган кредитор ушбу ашё ҳақини ёки у билан боғлиқ чиқимлар ва бошқа зарарни кредиторга тўлаш мажбуриятлари қаpздоp томонидан муддатида бажарилмаган тақдирда тегишли мажбурият бажарилмагунча ижро таъминотининг қандай усулини қўллаши мумкин?
  2. a) Гаров;
  3. b) Ушлаб қолиш;
  4. c) Кафолат;
  5. d) Закалат.

  1. Агар юридик шахснинг ночорлиги (банкротлиги) шу юридик шахс учун мажбурий кўрсатмаларни бериш ҳуқуқига эга бўлган муассис (иштирокчи) сифатидаги шахснинг ёки юридик шахс мол-мулки мулкдорининг ғайриқонуний ҳаракатлари туфайли вужудга келтирилган бўлса, юридик шахснинг мол-мулки етарли бўлмаган тақдирда бундай шахс зиммасига унинг мажбуриятлари бўйича қандай жавобгарлик юклатилиши мумкин:
    1. Субсидиар жавобгарлик;
    2. Солидар жавобгарлик;
    3. Индивидуал жавобгарлик;
    4. Улушли жавобгарлик.

  1. Агар табиий офатлар, авариялар, эпидемиялар, эпизоотиялар юз берган тақдирда ва фавқулодда тусдаги бошқа вазиятларда мол-мулк жамият манфаатларини кўзлаб, давлат ҳокимияти органи қарорига мувофиқ мулкдордан унга мол-мулкнинг қийматини тўлаган ҳолда қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ва шартлар асосида олиб қўйилса, бу:
  1. Реквизиция;
  2. Мусодара;
  3. Миллийлаштириш;
  4. Олиб қўйиш.

  1. Дастлабки шартномада тарафлар қанча муддатда асосий шартномани тузиш муддати белгилаб қўйилган бўлмаса, асосий шартнома дастлабки шартнома тузилган пайтдан бошлаб қанча вақт ичида тузилиши шарт:
  2. 1 ой;
  3. 3 ой;
  4. 6 ой;
  5. 1 йил.

  1. Байрам (ишланмайдиган) кунлар арафасида ҳар кунлик иш (смена) вақти:
  2. Ҳамма ходимлар учун камида икки соатга қисқартирилади;
  3. Ҳамма ходимлар учун камида бир соатга камайтирилади;
  4. Бошқа иш кунларидагидек қолдирилади;
  5. Иш берувчининг ихтиёрига қараб ўзгартирилади.

  1. Хўжалик суди томонидан қарздор юридик шахсга нисбатан унинг мол-мулки бут сақланишини таъминлаш, қарздорнинг молиявий аҳволи таҳлилини ўтказиш мақсадида қарздорни банкрот деб топиш тўғрисидаги ариза қабул қилинган пайтдан эътиборан кейинги таомилга қадар қўлланиладиган банкротлик таомили:
  2. Банкротлик;
  3. Санация;
  4. Кузатув;
  5. Ташқи бошқарув.

  1. Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги томонидан хорижий ишчи кучини жалб қилиш ва фойдаланишга қандай муддатга рухсат берилади:
  2. Уч йилга;
  3. Бир йилга;
  4. Икки йилга;
  5. Муддати чекланмаган.

  1. Фаолиятни тўхтатиш каби ҳуқуқий таъсир чораси тадбиркорлик субъектларига нисбатан:
  2. Ваколатли давлат органларининг қарорига кўра қўлланилади;
  3. Монополияга қарши орган қарорига мувофиқ қўлланилади;
  4. Рўйхатга олувчи орган қарорига мувофиқ қўлланилади;
  5. Суд тартибида қўлланилади.

IVБЎЛИМ СОЛИҚ ҚОНУНЧИЛИГИ БЎЙИЧА ТЕСТ САВОЛЛАРИ

1. Ўзбекистон компанияси хорижий компания билан контракт бўйича Франция ҳудудида кўрсатилган инжиниринг хизматлари учун 6000 Евро ва Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ускуналарга кўрсатилган техник хизматлар учун 3000 Евро тўлаши керак. Тўлов санасида 1 Евро курси 3 980 сўм, кўрсатилган хизматлар Далолатномаси имзоланган санада 3 950 сўмни ташкил қилди. Норезидент даромадидан олинадиган солиқ – 20%, норезидент хизматлари импорти учун ҚҚС – 20%. Норезидент хизматлари импорти учун Ўзбекистон компанияси тўлайдиган ҚҚС суммаси  қандай?
  а) 2 370 000 сўм;
  b) 4 740 000 сўм;
  c) 7 110 000 сўм;
  d) 7 164 000 сўм.

2. «А» Компанияси – мулк солиғи тўловчиси, 2017 йил декабрда бино сотиб олди ва дарров ишга туширди, унинг бир қисмидан офис сифатида, бошқа қисмидан омборхона сифатида фойдаланилади. Бинонинг бошланғич қиймати 2018 йил 1 январь ҳолатига кўра 84 000 000 сўмни ташкил қилади. Ташкилот амортизация ҳисоблашнинг тўғри чизиқли усулидан фойдаланади. Бино бўйича амортизация нормаси – 5 фоиз. 2018 йил 1 чораги учун мулк солиғини ҳисобланг. Мулк солиғи ставкаси – 5 фоиз.
  а) 1 041 250 сўм;
  b) 1 297 500сўм;
  c) 1 332 500 сўм;
  d) 1 350 000 сўм.
     
3. Чет эллик мутахассис фуқаролик-ҳуқуқий шартнома бўйича корхонага хизмат кўрсатади. Шартнома 12 ойга – 2018 йил 1 январдан 2018 йил 31 январгача тузилган. Мутахассис Ўзбекистонга 2017 йил 20 декабрда келган, 2018 йил  январда ишга тушган. Шартнома шартларига кўра, иш ҳақи ҳар ойда 5 000 000 сўм. Иш ҳақи ҳар ойда тўланади. 2018 йил январь-май давомида ушлаб қолинган жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи суммасини аниқланг?
а) 5 001 120 сўм;
b) 5 000 000 сўм;
c) 5 750 000 сўм;
  d) 1 000 000 сўм.
4. Қайси хўжалик юритувчи субъектлар сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ тўловчилар ҳисобланади?
  а) ЎзР ҳудудида сувдан фойдаланадиган ёки сувни истеъмол қиладиган юридик шахслар;
  b) Тадбиркорлик фаолияти учун сувдан фойдаланувчи якка тартибдаги тадбиркорлар;
  c) Юридик шахс ташкил этган ва ташкил этмаган ҳолда тузилган деҳқон хўжаликлари;
d) Ҳамма жавоблар тўғри.
 
5. Корхона бошқа корхонадан сотиб олинган акциз тўланадиган хом ашёдан акциз тўланадиган маҳсулот ишлаб чиқаради. Бюджетга тўланадиган акциз солиғини ҳисоблаш учун хом ашё қийматида тўланган акциз солиғи:
а) Тўлиқ чегириб ташланади;
b) Ишлаб чиқаришга олиб борилган  хом ашё миқдорига тўғри келадиган улушда ҳисобдан чиқарилади;
c) Ишлаб чиқарилган тайёр маҳсулотга тўғри келадиган улушда ҳисобдан чиқарилади;
d) Сотилган тайёр маҳсулотга тўғри келадиган улушда ҳисобдан чиқарилади.
6. Корхона жисмоний шахсдан кўчмас мулк сотиб олди. Жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи қачон тўланиши керак?
a) Солиқ бюджетга бўлиб-бўлиб тўланиши керак;
b) Корхона бюджетга ЖШОДС тўлаши шарт эмас, уни жисмоний шахс пул маблағларини олганда тўлайди;
c) Корхона бюджетга ЖШОДС тўлаши шарт эмас, уни жисмоний шахс йиллик декларацияни ушбу даромадни кўрсатган ҳолда топширганда тўлайди;
d) Корхона жисмоний шахсга даромадни тўлаганда жисмоий шахсларлан олинадиган даромад солиғини ушлаб қолиши ва бюджетга тўлаши шарт.
7. Ўзбекистон компанияси – ҚҚС тўловчиси, ишлаб чиқариш биноси кўринишидаги мулкни биржада 250 млн. сўмга сотди. Бинонинг бошланғич қиймати 180 млн. сўм, сотиш пайтидаги баланс қиймати — 120 млн. сўм. ҚҚС тўловчиси бўлган брокернинг ставкаси шартнома билан сотув суммасининг 3 фоизи миқдорида белгиланади. Ушбу битим бўйича бюджетга тўланадиган ҚҚС суммасини кўрсатинг:
a) 20,4 млн. сўм;
b) 21,7 млн. сўм;
c) 26,0 млн. сўм;
d) 40,4 млн. сўм.

8. Корхона ЯСТ тўловчиси бўлиб, ҚҚСни ихтиёрий равишда тўлайди. Корхона маҳсулот ишлаб чиқариб, қўшилган қиймат солиғига тортиладиган ва ҚҚСга тортилмайдиган етказиб беришларни амалга оширади. 2018 йилнинг 9 ойи учун қўшилган қиймат солиғи бўйича Ҳисоб-китобни тузиш учун қуйидаги маълумотлар мавжуд:

Солиққа тортиладиган оборотлар  —  4 680 000 сўм

Солиққа тортилмайдиган оборотлар – 520 000 сўм

Сотиб олинган товар-моддий захиралар учун ҳисобварақ-фактуралар бўйича олинган ҚҚС суммаси —  440 000 сўм

2018 йилнинг 9 ойи учун корхонанинг қўшилган қиймат солиғи бўйича мажбуриятлари қандай?

a) 496 000 сўм;
b) 540 000 сўм;
c) 396 000 сўм;
d) 936 000 сўм.

9. Солиқ тўловчи солиқ хизмати органлари қарори устидан қонунда белгиланган тартибда шикоят берди. Шикоят қилинаётган қарорнинг ижроси қандай ҳолда тўхтатилади?

a) Давлат органларига сўров юборилганда;
b) Солиқ тўловчи томонидан давлат солиқ хизматининг юқори турувчи органига ёки судга шикоят берилганда;
c) Камерал текширув ўтказилганда;
d) Алоҳида солиқ экспертизаси ўтказиш зарурати бўлганда.
10. Ким қўшимча фойда солиғини тўловчиси бўлмайди?
a) Маҳсулот тақсимотига оид битим бўйича фаолиятни амалга оширувчи ер қаъридан фойдаланувчилар;
b) фойдали қазилмалардан ишлаб чиқариладиган айрим турдаги маҳсулотларни ишлаб чиқаришни амалга оширувчи юридик шахслар;
c) айрим фойдали қазилмаларни (фойдали компонентларни) кавлаб олишни (ажратиб олишни) амалга оширувчи ер қаъридан фойдаланувчилар;
d) Тўғри жавоб йўқ.

“2018 ЙИЛНИНГ ЭНГ ЯХШИ АУДИТОРИ”

РЕСПУБЛИКА ТАНЛОВИ

1-БОСҚИЧ

Ҳар бир берилган саволга фақат битта, сизнинг фикрингиз бўйича тўғри бўлган жавоб вариантини танланг ва уни белгиланг. Сизнинг умумий баҳонгиз барча тўғри топилган жавоблардан иборат бўлади.

Диққат: Жавоблар сиз қўшимча равишда жўнатган сўровнома, шартнома ва танловда иштирок этиш учун бир марталик бадал суммаси тўланганлиги тўғрисидаги тўлов ҳужжати нусхаси бўлсагина кўриб чиқалади.

Барча ҳужжатларни 2018 йилнинг 30 сентябрь куни охирига қадар қуйидаги манзиллардан бирига жўнатишингизни сўраймиз: 100084, Тошкент шаҳри, Юнусобод тумани, Бодомзор йули кўчаси, 1а-уй, «ILMFANRIVOJ» НТМ. Электрон манзил: konkurs2018ifr@mail.ru.

Қўшимча маълумотларни қуйидаги телефонлар орқали олишингиз мумкин: (71) 234-01-87, (71) 234-19-01, (71) 234-18-90, (90) 324-60-78, (93) 593-25-57.

I-БЎЛИМ – АУДИТ БЎЙИЧА ТЕСТ САВОЛЛАРИ

  1. Шахсий манфаатдорлик хавфи қачон юзага келади:
  2. a) Шартнома қийматини камайтириш мақсадида бажариладиган иш ҳажмини камайтириш ҳақида таклиф берилганда;
  3. b) Аудиторлик гуруҳи аъзоси ишонч бериш бўйича топшириқни бажарганда мижознинг ходими бўлиб чиққанда;
  4. c) Аудиторлик гуруҳи аъзоси ишонч бериш бўйича топшириқни бажаришда тартибга солувчи органлар олдида мижоз номидан иш тутганда;
  5. d) келишув бекор қилиниши бўйича хавотирланганда.

  1. Аудиторлик риски 5 фоиз деб қабул қилинган, назорат риски 61,76 фоизни ташкил қилади, ажралмас – 70,43%. Аниқланмаслик риски миқдорини кўрсатинг.
  2. a) 2,17 %;
  3. b) 4,38 %;
  4. c) 5,70 %;
  5. d) 11,49 %.

  1. Режалаштиришда аудиторлик гуруҳи оиласининг аъзоси ишонч бериш бўйича топшириқни бажаришда аудит бўйич келишув тузилган компания капиталида улуши борлиги аниқланди. Қандай шарт бўлганда топшириқни бажариш мумкин эмас?
  2. a) аудитор ишонч бериш гуруҳидан чиқарилиши шарти билан;
  3. b) агар унинг улуши аҳамиятли бўлса;
  4. c) Топшириқни бажариш бошланишидан олдин эгалик қилишдаги улуш сотиб юборилса;
  5. d) аудитор касбий хизматлар сифатини таъминлаш командасининг бир қисми сифатида бажарган ишнинг шарҳини бериш учун қўшимча профессионал бухгалтер жалб қилинган бўлса.

  1. Агар аудитор кўпроқ назорат самарадорлигига таянса, у ҳолда:
  2. a) назорат воситалариини ишлаб чиқишда ва тестларни бажаришда аудитор ишончлироқ аудиторлик далилларини олиши керак;
  3. b) Аудитор аналитик тартиботларни ўтказиш билан чекланиши мумкин;
  4. c) Топшириқни бажаришни режалаштиришда аудитор тестлар сонини муҳимлилик асосида камайтириши мумкин;
  5. d) аудитор профессионал скептицизм принципларидан келиб чиқиб, барча режалаштирилган назорат тестларини ўтказади.

  1. Кредиторлик қарзи счёти бўйича “тўлиқлик”ни тестлаш учун энг мос келадиган тартибот қандай:
  2. a) Ижобий сўровларни тарқатиш;
  3. b) салбий сўровларни тарқатиш;
  4. c) Кейинги тўловлар, тўлаб берилмаган счётларни тестлаш;
  5. d) Бошқарув ходимларига сўров юбориш.

  1. Молиявий ҳисобот 01 февралда тузилган, 20 февралда тасдиқланган, раҳбариятнинг хат-тақдимотига 28 февраль санаси қўйилган, ушбу молиявий ҳисоботнинг аудиторлик текшируви 15 февралда бошланган, 01 мартда тугатилган, аудторлик хулосаси санасини кўрсатинг:
  2. 15 февраль;
  3. 20 февраль;
  4. 28 февраль;
  5. 01 март.

  1. Аудит қилинган ҳисоботга эга бўлган ҳужжатларда бошқа ахборотга нима кирмайди:
  2. Мансабдор шахслар ва директорлар исмлари;
  3. Субъектнинг веб-сайтида берилган ахборот;
  4. Режалаштирилган капитал инвестициялар;
  5. Молиявий коэффициентлар.

  1. Қандай вазиятда хулосада қиёсий маълумотлар берилганда аудиторлик хулосасини модификациялаш асосланган бўлади:
  2. Агар олдинги молиявий ҳисобот аудитор томонидан текширилмаган бўлса;
  3. Агар олдинги аудитор модификацияланган хулосани берган бўлиб, аммо модификацияга асос бўлган ҳолатлар жорий даврда кузатилмаган бўлса;
  4. Агар олдинги аудитор модификацияланмаган хулосани берган бўлиб, аммо олдинги ҳисоботда жиддий хатолар аниқланган бўлса;
  5. Агар аудитор томонидан текширилган олдинги молиявий ҳисоботда номувофиқликлар аниқланган бўлиб, аммо улар жорий давр аудитида ҳисобга олинган бўлса.

  1. Махсус мақсад асосига асосланиб тайёрланган молиявий ҳисоботни аудит қилишда аудиторлик хулосасида:
  2. Молиявий ҳисобот ишончли тақдим этишнинг концептуал асосларига мувофиқ тузилганлиги кўрсатилади;
  3. Қўлланилаётган концептуал асосларнинг бошқарув талабларига номувофиқлиги кўрсатилади;
  4. Аудиторлик хулосасидан фойдаланиш чекланганлиги ҳақида ахборот берувчи изоҳли параграф кўрсатилади;
  5. Махсус мақсад асосидан фойдаланганда бошқарув ходимларининг чекланган жавобгарлиги ҳақида кўрсатма бўлган қўшимча параграф кўрсатилади.

  1. Прогноз молиявий ахборотни текширишда аудитор бажариши керак бўлган ҳаракатларни кўрсатинг:
  2. a) Аудитор ички манбалардан кутиладиган молиявий ахборотдан мўлжалланаётган фойдаланиш юзасидан керакли далилларни етарлича миқдорда олиши керак;
  3. b) Аудитор ички ва ташқи манбалардан кутиладиган молиявий ахборотдан мўлжалланаётган фойдаланиш юзасидан керакли далилларни етарлича миқдорда олиши керак;
  4. c) Аудитор кутилаётган молиявий ахборотдан мўлжалланаётган фойдаланиш юзасидан шу ахборотнинг ўзида бўлган маълумотлар билан чекланиши мумкин;
  5. d) Аудитор раҳбариятнинг прогноз молиявий ахборотдан мўлжалланаётган фойдаланиш, раҳбариятнинг жиддий йўл қўйишлари тўлиқлиги ва прогноз молиявий ахборот учун жавобгарликни тан олиш бўйича ёзма тушунтиришларини олиши лозим.

IIБЎЛИМ МОЛИЯВИЙ ҲИСОБ БЎЙИЧА ТЕСТ САВОЛЛАРИ

  1. «Свет» компаниясининг синама балансида қуйидаги ахборот бор: ишлаб чиқариш ускунасининг дастлабки қиймати —  280 000 ш.б., жамғарилган амортизация – 120 000 ш.б.,  адолатли бозор қиймати 31 декабрь ҳолатига 180 000 ш.б.ни ташкил қилади. Компаниянинг ҳисоб сиёсатидап қайта баҳолаш усулидан фойдаланиш назарда тутилган.   Аввал ишлаб чиқариш ускунасини қайта баҳолашдан 5 000 ш.б. миқдорида зарар тан олинган эди. МҲХСга мувофиқ компания ишлаб чиқариш ускунасини қайта баҳолашдан натижани қандай акс эттириши керак?

  1. a) 15 000 ш.б. бевосита капиталда “Тақсимланмаган фойда” моддаси бўйича, 5 000 ш.б. эса – фойда ёки зарарда акс эттирилади.
  2. b) 20 000 ш.б. бевосита капиталда “Тақсимланмаган фойда” моддаси бўйича акс эттирилади.
  3. c) 20 000 ш.б. бевосита капиталда “Қайта баҳолаш натижасида захира” моддаси бўйича акс эттирилади.
  4. d) 15 000 ш.б. бевосита капиталда “Қайта баҳолаш натижасида захира” моддаси бўйича,  5 000   ш.б. эса –  фойда ёки зарарда акс эттирилади.

  1. 2015 йил 1 март ҳолатига кўра компанияда 250 000 ш.б. миқдорида бўш маблағ бор, компания уни 2018 йил 30 августдача инвестициялаши мумкин. Молиявий менежер ярим йилда мураккаб фоиз ҳисоблаш шарти билан йиллик 12 фоиз таклиф қилаётган жамғармага инвестиция киритиш имкониятини кўриб чиқмоқда. 2018 йил 30 августда компания қандай суммани қўлга киритади?
  2. a) 351 233 ш.б.
  3. b) 354 630 ш.б.
  4. c) 375 908 ш.б.
  5. d) 393 380 ш.б.

  1. «Росинка» компанияси ўзининг ҳисоб сиёсатида соф кредитга реализациядан фоиз усули билан шубҳали қарзлар бўйича захира яратишни назарда тутган, пул маблағлари захира счёти орқали ҳисобдан чиқарилади. Компания сотувларнинг 50 фоизини кредитга амалга оширади. Компаниянинг баҳосига кўра счётларнинг 2 фоизи ишончсиз. 2018 йил учун қуйидаги ахборот бор: сотувлардан даромад 870 000 ш.б., харидорларга берилган чегирмалар 5000 ш.б.ни ташкил қилди, йил охирида Компания банкрот деб эълон қилинган харидорлардан бирининг 6500 ш.б.га тенг қарзини ҳисобдан чиқарди. Компания 2018 йилда шубҳали қарзлар бўйича харажатларнинг қандай суммасини акс эттириши керак?
  2. a) 8 650 ш.б.
  3. b) 8 700 ш.б.
  4. c) 15 150 ш.б.
  5. d) 15 200 ш.б.

  1. 2015 йилда «Центавр» компания номинал қиймати 15 ш.б. дан 20 000та оддий акцияни муомалага чиқарди. Акциялар 20 ш.б.дан сотилди. 2017 йил ноябрда компания выкупила 1000 та акцияни 15 ш.б.дан қайта сотиб олди. 2017 йил декабрда ушбу қайта сотиб олишган ўз акцияларини 12 ш.б.дан сотди.

Бухгалтер ушбу операцияни акс эттириш учун БҲМС га мувофиқ қанда          ўтказмаларини бериши керак?

  1. a) Д-т “Пул маблағлари” 12 000

Д-т   “Тақсимланмаган фойда”   3 000

К-т  “Қайта сотиб олинган ўз акциялари”   15 000

  1. b) Д-т “Пул маблағлари”      12 000

К-т  “Қайта сотиб олинган ўз акциялари”   12 000

  1. c) Д-т “Пул маблағлари” 12 000

К-т  “Оддий акциялар”    12 000

  1. d) Д-т “Пул маблағлари” 12 000

Д-т   “Қўшилган капитал”      3 000

К-т  “Қайта сотиб олинган ўз акциялари”    15 000

  1. МҲМСга мувофиқ, давр учун солиққа тортиладиган фойда (солиқ зарари) бўйича тўланиши (қопланиши) керак бўлган фойда солиғи суммаси – бу:
  2. a) Кечиктирилган солиқ активи
  3. b) Кечиктирилган солиқ мажбурияти
  4. c) Жорий солиқ
  5. d) Вақтинчалик солиқ фарқи